Кўзбойлоғич
Ваъда бериб қўйганим учун, ўғилчамни циркка обордим. Томоша кўриб ўтирганимизда ёнимда ўтирган киши мен билан қуюқ саломлашиб қолди. Одоб юзасидан ҳол-аҳвол сўрашдим-у, очиғи, уни мутлақо танимаганим учун бироз ўнғайсизландим. Ўғлим эса саҳнадаги шерларга оғзи очилганча тикилиб ўтирарди.Навбатдаги томошада кўзбойлоғичлик санъати бошланди. Чап томонимдаги ўриндиқда ўтирган бояги киши яна менга гапирди:
– Ҳа, буларнинг ҳамма сири менга маълум. Кўраяпсизми, кўзбойлоғичнинг ёрдамчиси беш метрча нарида шам кўтариб турибди. Фокусчи ҳозир кўзим билан шамни ёндираман, деяпти. Аслида, шамнинг пилигига махсус кимёвий суюқлик шимдирилган. Ёрдамчиси эса унинг ишораси билан иккинчи қўлидаги кимёвий кукунни сездирмай шам устидан сочгач, икки модда реакцияга