Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди
Стипендия нима учун берилади?
Таълим олиш, шунингдек малака ошириш ва стажировка ўташ Президентнинг
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом, етук ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қобилиятини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Қўқон шаҳри чиройига-чирой қўшган халқ таълими тизимидаги “Ёш куч” болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасига кираверишдаги янги ташкил этилган боғдаги гуллар, арча ва бошқа манзарали дарахтлар бу ерга келган кишининг кайфияти ва руҳиятини кўтариб юборади. Мажмуанинг маъмурий биносида раҳбарият, мураббийлар, спортчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Тиббиёт ходимлари учун алоҳида хоналар мавжуд. Спорт иншоотининг 1-қаватидаги спорт залида баскетбол, волейбол, қўл тўпи, кураш каби спорт турлари билан, 2-қаватдаги сузиш ҳавзасида спортнинг сузиш турлари билан шуғулланиш мумкин. Бугунги кунда ушбу мажмуада 960 га яқин ўқувчи ёшлар спортнинг 8 та тури билан шуғулланиб келмоқда.
Мажмуада ҳорижлик ҳамда юртимизнинг таниқли спорт усталари иштирокида кўргазмали маҳорат сабоқлари ташкил этилаётгани болаларнинг спортга қизиқишини оширишда муҳим омил бўлаётир.
Президентимиз ташаббуси билан 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши болажон халқимиз кўнглини тоғдай кўтарди.
Жорий йилда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган «Соғлом она — соғлом бола» тамойилининг сифат жиҳатдан янги босқичга юксалиши шубҳасиздир. Эртамиз эгаси бўлган фарзандларни тарбиялашда барча соҳа вакиллари, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни ва масъулияти ниҳоятда каттадир.
Ўсиб келаётган авлоднинг соғлом вояга етишида оилавий муҳит ҳам муҳим ўрин тутади. Бироқ соғлом бола деганда, фақат жисмонан эмас, балки руҳан, маънан соғлом болани тушунишимиз керак. Фарзанд тарбиясида уларнинг яхши ўқиши, сиҳат-саломатлиги, спорт билан шуғулланишига эътибор қаратиш, турли зарарли одатлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир.
Мустақиллик йилларида миллат ва мамлакат келажаги бўлган ёш авлоднинг билимли, маълумотли, юксак профессионал маҳоратга эга комил инсон бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда барча таълим муассасалари моддий-техник базаси тубдан янгиланиб, юксак профессионал педагог кадрлар билан таъминлашга ҳаракат қилинди. Чунки соғлом ва баркамол авлод тарбиясида ўқитувчи ва педагогларнинг масъулияти ҳам ғоятда катта аҳамиятга эгадир.
Боланинг билими, жамиятдаги ўрни, истеъдодига қараб, унинг ота-онасига баҳо берилади. Фарзандимиз фан олимпиадасида ғолиб бўлса ёки спорт мусобақасида шоҳсупага кўтарилса, вояга етказган ота-онасига, таълим-тарбия берган устозларига раҳмат, дейишади. Агар боласи ноқобил чиқиб жиноятчилик йўлига кирса, ота-она дашномга учрайди. Бундан кўриниб турибдики, фарзанд тарбиялаган ота-она ва устоз унинг қилган эзгу амаллари ва ножўя хатти-ҳаракатлари учун жавоб беради.
Доно халқимиз «Бекорчидан худо безор», «Вақтинг кетди-накдинг кетди» деб бежиз айтмаган. Ҳар бир ўғил-қиз ўз умри, вақтини бекор кетказмаслиги ва бунинг учун кейинчалик афсусланмаслиги керак. Чунки, вақтнинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг, яъни «Умр — оқар дарё», у қайтиб келмайди.
Ўқувчи-ёшлар мустақил фикрлаб, ўз қадр-қиматини биладиган зукко, талабчан, ақлли, доно, ҳар қандай салбий кўринишларига қарши тура оладиган, лозим бўлса ўз она юрти, халқи, оиласини ёвузлардан ҳимоя қилувчи, маънавий баркамол, жисмонан бақувват бўлишлари лозим. Бунинг учун эса ўз вақтида ўқиб, илм ва ҳунар эгаллаши керак.
Ўқувчи болалар ва ўсмирлар бўш вақтини тўғри ташкил этиш, учун мазмунли ўтказишга қаратишда, ушбу «Безамоқ чоғидир умр дафтарин» дастури, «Таълим тўғрисидаг»ги қонун, «Қадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда замонавий таълим-тарбия концепцияси асосида яратилган бўлиб, шахс баркамоллигини таъминлашга қаратилган.
А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида “Бошланғич таълимда хорижий тилларни ўқитишнинг педагогик-психологик муаммолари: таҳлил ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Халқ таълими вазирлиги, Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, ZiyoNET Ресурс Марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими мутахассислари, ҳудудий ПКҚТМОИлар ва педагогика институтларининг профессор-ўқитувчилари, бошқа таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари, илмий-тадқиқот муассасалари олимлари, методистлар, ижодкор ўқитувчилар, илмий тадқиқотчиларидан иборат мутахассислар иштирок этишди.
Конференцияни Ўзбекистон РеспубликасиХалқ таълими вазири У.Иноятов кириш сўзи билан очди ва “Умумтаълим мактабларида чет тилларини ўқитиш аҳволи” ҳақида маълумот берди.
UZINFOCOM Маркази UZ миллий доменининг 19 йиллиги муносабати билан барча интернет фойдаланувчиларига жумладан, web-мастерларга, ёш ва тажрибали фойдаланувчиларга
Ушбу лойиҳа орқали учинчи даражали домендан бепул жой олишингиз мумкин, у қўйидаги кўринишда акс этади: name.for.uz, name ўрнига сиз ўзингизни исмингизни ёки танлаган исмни ёзишингиз мумкин.
Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Фулбрайт ассоцацияси, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОИ ахборот ресурс маркази бўлими бошлиғи София Нуриддинова ҳамда ZiyoNET Ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими ҳодимлари Раъно Хўжаева ва Феруза Ходжаевалар “Миллий ахборот ресурслар” мавзуида Мирзо Улуғбек тумани ахборот ресурс марказида ташкил семинар-тренингда “ZiyoNET порталида янги имкониятлар: Чет тили бўлими“ мавзусида маъруза қилдилар.
Мазкур семинар-тренингга М.Улуғбек туманидаги инглиз тили ўқитувчилари иштирок этишди. Ушбу семинарни ташкил этишдан мақсад ZiyoNET тармоғида амалга оширилган ишлар, чет тиллари жумладан, инглиз тилини ривожлантириш ҳамда ушбу бўлимга жойлаштирилган тил ўстирувчи, ёзма нутқни ўстирувчи грамматик, фонетик, лексик материаллардан фойдаланиш ҳамда дарс жараёнларида қўллаш, методик қўлланмалар ҳамда IELTS стандартлари асосида имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва оғзаки нутқни ўстириш бўйича порталга жойлаштирилган видеоресурслар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Адабиётларда Темур ҳақида бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб келди, лекин уларнинг кўпларида Темур фаолиятига ўз даври нуқтаи назаридан эмас, балки муаллифлар яшаган давр нуқтаи назари асосида баҳо берилган.
«Темур тузуклари»ни инглизчадан француз тилига таржима қилиб, 1787 йилда нашр этган француз олими Лянглэ Темур ҳақида шундай ёзади: «Темур хон (Темур) сиёсий ва ҳарбий тактика ҳақида рисола ёзган ва ўз авлодларига жуда доно тизим қолдирган. Биз буни тасаввур ҳам қилмаган эдик ва унинг урушларини босқинчилик ва талон-тарож қилиш деб баҳолаб келган эдик. Деярли енгиб бўлмайдиган икки тўсиқ — биздаги таассуб ҳамда тарихий ноҳақлик Темурни билишимизга ва тўғри баҳолашимизга халақит бериб келди».
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Амир Темур давлат, жамият ҳаётида бўлиб ўтадиган ҳар бир муҳим режа олдидан кенгаш ўтказар ва бу кенгашга нафақат давлат арбоблари, саркардалар, темурзодаларни, балки саййидлар, шайхлар, илм-фан арбобларини ҳам таклиф этган ва ўзининг ҳар бир юриши олдидан бундай кенгашларни ўтказиб туришни одат тусига киритган.
Амир Темурнинг ҳар бир ҳарбий юришига туртки бўларлик сабаб бор эди. Бу сабаблар — ўз давлатининг чегараларини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимояланиш, карвон йўлларини турли йўлтўсарлардан тозалаш, хиёнатчи, сотқин, алдамчиларни жазолаш, бўйсунмаганларни итоат эттириш, ўзининг сиёсий таъсирини кенгайтириш кабилардан иборат бўлганлигини тарихий манбалардан билиб олиш мумкин. Масалан, Амир Темурнинг Тўхтамишхонга қарши юришини олсак, Темур Тўхтамишхонга кўп илтифотлар, ёрдамлар кўрсатиб, 1379 йилда Урусхонни енгиб, Оқ Ўрда тахтига Тўхтамишхонни ўтқазган эди. Аммо Тўхтамишхон Амир Темурнинг умидларини пучга чиқарди.
У Мовароуннаҳрга бир неча бор талончилик ниятида бостириб кирганидан сўнг, Темурда ҳам унга қарши курашиш мажбурияти вужудга келди ва 1395 йил 15 апрелда Қундузчада Амир Темур билан Тўхгамишхон ўртасида ҳал қилувчи ҳаёт-мамот жанги бошланди. Жанг фақат Тўхтамишхоннинг тақдирини ҳал қилиб қўяқолмай, балки бутун Олтин Ўрда тақдирини ҳам ҳал қилди.
(1336-1405)
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган. Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.
Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга яроқсиз ҳолга келтирилган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли Чиғатойхонга суюрғол сифатида инъом қилган эди.
XIII аср бошида мўғуллар ҳужуми натижасида ўта тушкун аҳволдаги маданий ҳаёт ХIVасрнинг иккинчи ярмига келиб аста-секин жонлана бошлади.
Узоқ вақт мўғул мустамлакачилигига қарши олиб борилган кураш XIV асрнинг иккинчи ярмига келиб соҳибқирон Амир Темур бошчилигидаги мустақиллик учун урушлар ғалабаси ва Мовароуннаҳрда ягона дав- лат барпо этилиши билан якунланди.
Мамлакатда осойишталик ўрнатилиши, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг тартибга туша бориши маданий ҳаётда ҳам ижобий ўзгаришларга олиб келди. Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби бўлиши билан бирга маданий-маънавий ривожланиш ишларига ҳам раҳнамолик қилди. Мовароуннаҳрда турли маданий ва диний муассасалар қурдириш, тадбирлар ўтказиш ишларига эътиборни кучайтирди. Самарқанд бу даврда Темур давлатининг маркази сифатидагина эмас, балки Шарқ ва Ғарбдаги маданий жиҳатдан энг ривож топган олим фозиллари, мадрасалари, бозорлари, боғу-роғлари билан турли ўлка вакилларини ўзига жалб этувчи муҳим маънавий марказга айланди.