avatar
Куч
11612.19
Рейтинг
+4285.32

Раъно Хужаева

Мақолалар

Қандай қилиб вазнни назорат қилиш ва ўзини ейишдан чекламаслик мумкин? 6 та асосий қоида

«Албатта, истеъмол қилинаётган овқатлар миқдорида ва маълум бир озиқ-овқатларда ўзингизни барибир чеклашингизга тўғри келади. Чунки, қанча фаол равишда шуғуллансангиз ҳам, агар сиз овқатни суиистеъмол қилар экансиз, унда вазнни ушлаб туриб бўлмайди», — деб ҳисоблайди спорт бўйича мутахассис Анастасия Юркова.

Сут, банан, гилос: уйқу учун энг яхши озиқ-овқатлар

Яхши ухлашга ёрдам берувчи кўплаб озиқ-овқатлар бор. Биз улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Улар тинч ва қотиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали моддаларнинг кони ҳисобланади.

Кўзлар саломатлигини асраш учун нималар қилиш керак?


Ҳозирги замонда нафақат иш кунларини, балки дам олиш кунларини ҳам компьютер, смартфон ва бошқа турли гаджетларсиз тасаввур эта олмаймиз. Кўзларимиз ўзлари учун ноқулай ҳолатга кўникиб қолган, биз эса кўзлардаги қизариш, қуруқ бўлиб қолиш, ачишиш ва бош оғриғи каби белгиларни эътиборсиз қолдирамиз. Афсуски, бу эртами-кечми кўриш қобилиятининг ёмонлашувига олиб келади.

Иммунитетни мустаҳкамловчи озиқ-овқатлар


Кузги-қишки давр — бу нафақат кучли таомлар ва иситувчи шўрвалар истеъмол қилиш даври ҳисобланади. Йилнинг бу фаслига шамоллаш касалликларига чалинишнинг энг авжига чиққан даври ҳам тўғри келади.Мутахассислар касаллик ўзини намоён қилгунча кутиб ўтирмасликни ва организмнинг иммун хусусиятларини кучайтириш билан жиддий шуғулланишни маслаҳат беради. Бунда кундалик озиқ-овқат рациони асосий роллардан бирини ўйнайди.

Тўғри овқатланишга уринишда сиз йўл қўядиган хатолар


Янги овқатланиш режими сизнинг аҳволингиз ва кайфиятингизни сезиларли даражада ўзгартираётганини сездингизми? Биз соғлом овқатланишнинг баъзи қоидалари қандай қилиб сизга зарар келтириши мумкинлигини тушунтирмоқчимиз.

Бурун тез-тез битиб қолса, нима қилиш керак?

Маълум бўлишича, ер юзидаги аҳолининг 15 фоизга яқин катталари бурун битишидан азият чекар экан. АҚШда эса синуситлар (буруннинг битишига сабаб бўлувчи бурун бўшлиғининг яллиғланиши) энг кенг тарқалган касалликка айланган.
 
Синуситнинг аломатлари
Синуситда бурун битишидан ташқари қуйидаги аломатлар ҳам кузатилади:

Шоколад ҳақида 6 та фойдали ҳақиқат

Кузги маъюслик ҳамма томондан ҳужум қилмоқда, бу кайфиятни яхшиловчи ва стрессни енгишда ёрдам берувчи, тўғри миқдорда истеъмол қилинганда эса иммунитетни оширувчи ишончли воситадан фойдаланишнинг вақти келганининг белгисидир.Эътиборингизга ширинхўрлар ва тўғри овқатланиш ишқибозларининг жонажони бўлган шоколад ҳақидаги баъзи ҳақиқатларни ҳавола қиламиз.

Тишлар соғлом бўлиши учун 10 та маслаҳат

Тишлар соғлом бўлиши учун амал қилиш керак бўлган 10 та қоида қуйидагича:

Стоматолог ҳузурида бўлиб туринг
Тажрибалар кўрсатишича, тиш билан боғлиқ муаммолар намоён бўлиши учун камида олти ой талаб этилади. Шу сабабли бир йилда икки марта стоматологга бориш зарур. Профилактика ва мутахассис назорати муаммоларни бошланишидаёқ даф қилишга ёрдам беради.

Юз терисини ёшартирувчи ниқоблар

Вақт ўтиши билан тери ҳужайралари терининг таранглигини таъминлаб турувчи коллаген ва эластинни етарли миқдорда ишлаб чиқармай қўяди. Шу туфайли юз ёш ва тиниқ кўринишга эга бўлмай қолади. Бу айнан неча ёшда содир бўлиши кўплаб омилларга боғлиқ. Бунга ирсий хусусиятлар, ишлаш ва яшаш шроитлари, овқатланиш тартиби, ҳаёт тарзи, терини парваришлаб бориш ва бошқалар таъсир кўрсатади.
Баъзи аёллар 35—40 ёшларида ҳам тиниқ юз терисига эга бўлса, бошқалар 25 ёшларидаёқ юзида ўзгариш бўлаётганини сезиши мумкин. Бироқ терини парваришлашни иложи борича эртароқ бошлаган маъқул, шунда ўзингиз истамаган ўзгаришлар унчалик сезиларли бўлмайди.

40 ёшдан кейин қоматни сақлаб қолиш мумкинми?


Киши улғайгани сари қоматни сақлаш ҳам қийинлашиб боради. Бироқ мутахассислар 40 ёшдан кейин ҳам сарвқомат бўлиб қолиш мумкинлигини таъкидламоқда. Қуйида бунинг баъзи усулларини келтириб ўтамиз.
1. Кунига 8 соатдан ухлаш
Америкалик олимлар томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқотлар уйқу етишмаслиги ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келишини

Инсон ҳуқуқи муқаддасдир

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига инсон ҳуқуқи олий қадрият эканлиги чуқур сингдирилган. Хусусан, Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
 
Конституциямиз ва унга асосан қабул қилинаётган қонунлар аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бош қомусимиздаги эзгу ғоялар ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бораётир.

Психоневрологнинг тааллуқсиз «ташхис»и

Тўрт ярим яшар фарзандим боғчага қатнайди. Мактабгача таълим муассасасининг логопеди боламга қўшимча машғулотлар зарур эканлигини аниқлаб, боғча опамиз орқали қўлимизга бир парча қоғоз тутқазди. Унга кўра, оилавий поликлиникамиздаги логопед, окулист, отолоринголог, невропотолог ва терапевтдан ҳулосалар керак эди. Булардан ташқари ишимизни янада чўзилишига сабаб — психоневрологнинг ҳудудимизда жойлашмагани бўлди. Ана бораман, мана бораман — деб 1 ой деганда етиб бордим. Ташкилий масалалар, бюрократик жараённи қўйиб туриб, айнан психоневрологнинг фаолияти ҳақида ёзмоқчиман.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритдиТуркияда IX Халқаро билимлар олимпиадаси бўлиб ўтди. Анталия сайёҳлик академияси ҳамда Россиянинг EDUANT халқаро мактаби томонидан ташкил этилган олимпиадада юртимиз мактаб ўқувчилари ҳам муваффақиятли иштирок этди. 
 
Тошкент шаҳридаги “Intellect” боғча-мактаб нодавлат таълим муассасасининг 25 ўқувчисидан иборат жамоа 6 олтин, 20 кумуш ва 23 бронза – жами 49 медални қўлга киритди. Улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади ҳамда математика, рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат бўйича тўртта кубокка сазовор бўлди. 

586/26


Бир миллат бор эди: қадим ва шонли. Бир ЭР ЎҒЛИ бор эди. Кўзларидан олов порлар эди. Шундай ЭР ЎҒЛОН эдики, қадамидан ўт чақнар эди. Дунёга Сўз айтар эди ҳайиқмай. Дунё уни тингларди.
 
Унинг улуғлигидан Онаси дунёга алла айтар эди.
 
Унинг алласидан дунё тебранар эди. Тоғлар тўлғонар эди.
 
У миллатнинг тимсоли адолат эди. Дини адолат эди. Виждони адолат эди. Унинг нафаси адолат эди. Унинг юзи марҳамат эди. Сийрати марҳамат эди.

Конституция — эркин фуқаролик жамияти таянчи

Қонунчилик
 

Демократик жамиятнинг асосий белгиларидан бири қонун устуворлиги ва халқнинг сиёсий саводхонлиги билан белгиланади. Барча қонунлар эса бош қомусга таяниб яратилади. Конституциямиз қабул қилинганлигига 25 йил тўлиши юртимизда тарихий воқелик бўлиб, бугун ва ўтган давр мобайнида халқимиз ҳаётида тутган ўрни муносиб аҳамиятга эгадир.
 
Мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Конституциямизнинг лойиҳаси бўйича 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлаган эдилар:

Бола ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида

Қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдир. Асосий қонунимизнинг мазкур талабидан келиб чиққан ҳолда Оила кодексида ота-оналарнинг вояга етмаган фарзандларини тарбиялаш, таълим бериш ва моддий таъминлашига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хусусан, унинг 96-моддасида ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган.

Корея Республикасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди


Корея Республикасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб 50 минг нусхада чоп этилди. 
 
Жорий йил 20 ноябрь куни нашр этилган ушбу китоб 8 бўлим, 320 саҳифадан иборат бўлиб, кўплаб суратлар билан бойитилган. 

Нима учун кунни интернетдан бошлаш зарарли?

Тонг кунимиз қандай ўтишига таъсир кўрсатади. Агар уни мия учун фойдали «озуқалар»дан бошласангиз, сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз ва унумлироқ ишлайсиз.

 

Лекин биз нима учундир миямизга кириб келувчи маълумотларга истеъмол қиладиган овқатларимиз каби муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Пластик карта банкоматда тиқилиб қолса нима қилиш керак?

Мижознинг банк карталари камдан-кам ҳоллардагина банкоматга тиқилиб қолади. Тиқилиб қолишига асосий сабалар: қурилма хатолиги ёки фирибгарлик ҳолати. «Хитрости жизни» нашри бу каби ҳолатларда нима қилиш кераклиги борасида маслаҳат берди.

 
Нима қилиш керак?

Озиқ-овқатларни янги ҳолатда сақлашнинг 6 усули

Озиқ-овқатларни ғамлаб қўяр эканмиз, биз улар учун энг мувофиқ сақлаш шароитини яратишга ҳаракат қиламиз. Узоқ вақт янги ҳолида туришлари билан бир қаторда улар фойдали хоссалари ва витаминларини ҳам сақлаб қолади.

 
Лекин узоқ вақт сақланаётган озиқ-овқатлардан фойдаланишда организмга зарар келтирмасликлари учун жуда эҳтиёткорлик талаб этилади. Бунинг учун озиқ-овқатларнинг узоқ сақланишига ёрдам берувчи бир неча усулларни билиб олишингиз зарур бўлади.